Ҳар бир мурожаатнинг тагида инсон тақдири ётибди, буни эсдан чиқармаслик лозим

- Самарқанд вилояти транспорт бошқармасида мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилган какмчиликлар ҳамда ижро интизоми натижадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бошқарманинг ижро аппарати ходимлари қатнашган ушбу йиғилишда тизимда йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш, келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни белгиланган вақтлардан кечиктирмай, виждонан ёндашган ҳолда ижро этиш масаласи кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган навбатдаги текширув тизимда мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ижро интизоми қай даражада эканлигини кўрсатиб берди. Натижалар юзасидан вилоят ҳокимлигида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатилиши ҳолати танқидий муҳокама этилди.
- Вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан айтилган танқидлар ҳар биримизга тегишли. Бундан тўғри хулоса чиқариб, берилган топшириқларни вақтида бажаришга одатланайлик. Хўжакўрсинга ишлаш вақти ўтди. Ҳар бир мурожаатнинг тагида инсон тақдири ётибди, буни эсдан чиқармаслик лозим, деди бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Каржавов.
Йиғилишда вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган танқидий муҳокамада кўрсатилган камчиликларни бир ой ичида бартараф қилиш чора – тадбирлари белгилаб олинди. Бошқарманинг ҳар бир ходимидан ўз ишига виждонан ёндашиш лозимлиги талаб қилинди.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати