Фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати

13.05.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан хорижий мамлакатлардан фуқароларимизни Ватанга қайтариш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ҳамда миллий авиакомпания вакиллари томонидан Ватанга қайтиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилган.

Жорий йилнинг 11 майидан 24 майига қадар фуқароларни хориждан олиб келиш жадвали тайёрланган:

Парвоз санаси

Парвоз амалга ошириладиган йўналиш

Самолётнинг Тошкентдан жўнаш вақти

1

11.05.2020 й.

Тошкент – Франкфурт - Тошкент

5:45

2

12.05.2020 й.

Тошкент – Москва - Тошкент

7:20

3

13.05.2020 й

Тошкент – Истанбул - Тошкент

7:40

4

14.05.2020 й.

Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент

8:35

5

15.05.2020 й.

Тошкент - Сингапур - Куала Лумпур - Тошкент

12:00

6

16.05.2020 й

Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент

11:00

7

17.05.2020 й.

Тошкент – Қозон - Тошкент

11:00

8

18.05.2020 й.

Тошкент – Москва - Тошкент

7:20

9

19.05.2020 й.

Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент

8:35

10

20.05.2020 й.

Тошкент – Москва - Тошкент

7:20

11

21.05.2020 й.

Тошкент – Истанбул - Тошкент

7:40

12

22.05.2020 й.

Тошкент – Лондон - Тошкент

14:00

13

23.05.2020 й.

Тошкент – Новосибирск - Тошкент

13:00

14

24.05.2020 й.

Тошкент – Шаржа - Тошкент

11:00

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда “Uzbekistan airways” авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Хорижий мамлакатларнинг ички тартиб ва карантин қоидаларини бузмаслик, шунингдек фуқароларимизнинг хорижда бегона шахслар билан алоқага кирган ҳолда касалликни юқтириб олиш хавфининг олдини олиш мақсадида, дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари ходимлари фақат телефон орқали хабар беришларини кутишлари, чартер рейсига навбати келганлиги ҳақидаги хабарни олганларидан сўнггина аэропортга боришлари тавфсия этилади.

Чартер рейсларига сотувга қўйилган чипталар энг минимал тарифдан юқори бўлмаслиги белгиланган. Масалан, Москва ва Санкт-Петербург-Тошкент 147 АҚШ доллари миқдорида, Деҳли-Тошкент 224 АҚШ доллари миқдорида, Шаржа-Тошкент 221 АҚШ доллари миқдорида, Истанбул-Тошкент 285 АҚШ доллари миқдорида

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги “Uzbekistan airways” авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикасига қайтган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда, санитария ва карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Яна бир муҳим маълумот, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, бугунги кунда хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига қайтиш истагида бўлган барча Ўзбекистон фуқаролари босқичма-босқич равишда қайтарилади.

Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, ҳозирги кунда коронавирус инфектсияси билан касалланган фуқароларнинг 43 фоизини Ўзбекистон Республикасига хориждан олиб келинган фуқаролар ташкил этади. Шу боис хорижда бўлиб турган фуқароларимиздан ўрнатилган карантин талабларига қатъий амал қилишни сўраб қоламиз.