Йўналишсиз таксилар фаолитга доир

Самарқанд вилоятига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссияси қарорига мувофиқ яшил тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташиш учун фаолият юритишига маълум бир талаблар асосида рухсат берилди.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси маъсул ходимлари автотранспорт соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналарда бўлиб, йўналишсиз таксилар фаолиятига доир қўйилган талаблар юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Жумладан, йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш таъқиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салонининг орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳайдовчи тиббий ниқобда, махсус комбинизон ва тиббий қўлқоб билан ҳаракатланиши таъкидланмоқда.
Бундай тарғибот ишлари вилоятнинг яшил тоифадаги шаҳар ва туманларида олиб борилмоқда. Худди шунингдек, Самарқанд шаҳридаги транспорт соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналарда ҳам бундай тадбирлар ўтказилмоқда. Бироқ, Самарқанд шаҳри “қизил” тоифадаги ҳудуд эканлигидан келиб чиқиб, одам ташиш фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланганлиги ҳам эслатиб ўтилмоқда.