Жамоат транспорти ҳаракати назоратда


Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари томонидан жамоат транспорти ҳаракати мунтазам равишда назорат қилиб борилмоқда.
Унда асосан:
✅автобусларда автобошбекат, автовокзал ва сўнги бекатларда дезинфекция ишларини амалга ошириш;
✅автобусларнинг санитария ҳолати;
✅ҳайдовчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;
✅йўловчилар тиббий ниқобда бўлиши;
❌тиббий ниқобсиз йўловчиларни ташиш тақиқланади;
✅автобус салонида йўловчилар тирбандлигига йўл қўймаслик;
✅ “Tezcard” картаси ёрдамида тўловни амалга оширишда валидаторларнинг мавжудлиги ўрганилмоқда.
Юқорида талаблар ижроси юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Жамоат транспортидан фойдаланганда карантин қоидаларига амал қилинг. Бу сиз ва яқинларингиз саломатлиги учун муҳим!