“AVTOTRANS URGUT” ДУК йўловчилар хизматида

30.06.2020

Эпидемологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда 2020 йил 26 июнь ҳолатига Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут тумани “сариқ” тоифадаги ҳудуд деб белгиланди. Шу муносабат билан туманда бир қанча корхоналар фаолиятини қайта тиклади.

Аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Ургут туманида жорий йилнинг 30 июнь санасидан бошлаб автобусларга йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилди.

“AVTOTRANS URGUT” ДУК томонидан 13 йўналишда 26 та автобус республика махсус комиссияси томонидан қўйилган талаблар асосида йўловчиларга хизмат кўрсатаяпти. Йўловчилар оқими ҳисобга олиниб автобуслар сони мунтазам равишда оширилиб боради.

Жумладан, Самарқанд шаҳри билан Ургут тумани марказини боғловчи 206 рақамли Сиёб АББ - Ургут АББ, 205 рақамли Сиёб АББ - Бахрин – Ургут АББ, 210 рақамли Сиёб АББ -Савғон - Ургут АББ йўналишларида 12 та автобус йўловчилар учун хизматга шай. Қолган автобуслар маҳалла ва қишлоқлар ҳамда туман маркази оралиғида ҳаракат қилмоқда.

Ҳар бир автобусда йўналишга чиқарилишдан олдин ва кун давомида зарарсизлантириш профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоп билан ҳимояланган. Йўловчилардан эса автобус салонида ижтимоий масофани сақлаш сўралмоқда.