Профилактика тадбирлари ўтказилмоқда

10.07.2020
Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, мамлакатимизда жорий йилнинг 10 июлидан яъни бугундан 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари жорий этилди. Унга кўра, жамоат транспорти, яъни автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Махсус комиссия қарорига асосан ҳозирда йўналишсиз таксилар бир қатор талаблар асосида йўловчиларга хизмат қилмоқда.
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорликда йўналишсиз таксиларда республика махсус комимссияси томонидан қўйилган талабларга амал қилиниши юзасидан назорат тадбирлари олиб боришмоқда.
 
 
Унда асосий эътибор йўналишсиз таксиларнинг талаб даражасида жиҳозланиши ва карантин қоидаларига риоя этилишига қаратилмоқда.
Бундан ташқари, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларини меъёр талабларида дезинфекция қилишга эътибор қаратилмоқда.
Юқорида кўрсатилган талабларга амал қилмаган йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан огоҳлантирилмоқда.