Белгиланган талаблар ижроси юзасидан

11.07.2020

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари йўналишсиз таксиларда карантин талаблари ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб боришмоқда.

Унда асосан қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратилмоқда:

✅йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши;

✅ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши;

❌тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади;

✅йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши;

✅автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудудда ҳаракатланиши;

✅ҳайдовчи махсус комбинезонда, тиббий ниқоб ва ва қўлқопда бўлиши лозимлиги ҳолатлари кўздан кечирилмоқда.

Юқорида талаблар ижроси юзасидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўловчилар! Ўзингиз ва атрофдагилар соғлигига бефарқ бўлманг!