Профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда республика махсус комиссияси томонидан йўналишсиз таксиларга қўйилган талабларнинг ижроси юзасидан рейд тадбирлари олиб боришмоқда.
Шу билан биргаликда дезинфекция ишларининг амалга оширилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарорида белгиланган талабларга амал қилиниши борасида назорат ўтказилаяпти. Ҳайдовчи ва автотранспорт корхонаси раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифа юклатилаяпти.