157 нафар жисмоний шахс фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида йўловчи ташиш учун лицензия олди

Жамоат транспортида хизмат сифатини яхшилаш, автотранспорт воситаларини белгиланган тартиб даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида транспорт бошқармаси ҳамда ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят миқёсида ноқонуний йўловчи ташишни олдини олиш ҳамда йўналишли такси (Дамас, Микроавтобус) ларда тендер талаб ва шартларига амал қилиниши юзасидан назорат тадбири давом эттирилмоқда.
Унда автотранспорт воситаларининг техник жиҳатлари, санитария меъёрларига мос келиши, тиббий ва техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи йўл варақасининг мавжудлиги, йўналиш схемаси кўздан кечирилмоқда. Айниқса, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг карантин қоидаларига риоя қилиши жиддий назорат остига олинган.
Статистик маълумотларга эътибор қаратсак, жорий йилнинг июнь ойида 60 маротаба қўшма рейд тадбирлари ташкиллаштирилиб, 248 та ноқонуний йўловчи ташиш ҳолатлари аниқланган. Ўтказилган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 157 нафар жисмоний шахс фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида йўловчи ташиш лицензиясини олган.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати