Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи И.Хамраев Хитой Халқ Республикасида замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган автобусларни ўрганмоқда.

01.12.2019

Самарқанд шаҳрида 2022 йилда ўтқазилиши режалаштирилган “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти” нинг навбатдаги саммитини муносиб ўтказишга таёрганлик кўриш ҳамда Самарқанд шаҳри ва шаҳар атрафи йуналишларини замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган транспорт воситалари билан таъминлаш, уларга сервис хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш мақсадида Хитой Халқ Республикасининг Ланцзу шаҳридаги “Yinlong” , Янгзу шаҳридаги “Asiastar” ,  Лиочин шаҳридаги “Zhontongbus” , Сиань шаҳридаги “BYD Co.Ltd”  , Вейфанг шаҳридаги “LEVDEO” автомобиль заводларини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов ташаббуси билан Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи айни дамда  Хитой Халқ Республикасида автобус заводларида ўрганишлар олиб бормоқда.