Автобуслар жадвалида ўзгариш

29.08.2020

Йўл кира нархларнинг асоссиз кўтарилишини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилаётган махсус автобус йўналишлари ҳақида маълумот бергандик. Албатта, 2-12 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрининг 12 та нуқтасида абитуриентларни кириш имтиҳонлари бўладиган ҳудудларга олиб борувчи автобуслар ташкиллаштирилади. Шу ўринда яна бир маълумот. Ушбу автобусларни таниб олиш учун уларнинг олдига махсус белги ўрнатилади. Бошқарма масъул ходимлари ҳамда инспекторлари хавфсизлик нуқтаи назаридан махсус автобуслар салонида йўловчиларни 25 нафардан ошмаслигини, дизенфекцияланиш жараёнини, йўл кира нархларини назорат қилиб боришади. Аввал хабар берганимиздек, 2-12 сентябр кунлари махсус автобуслар ҳаракати эрта тонг соат 5.00дан бошланади.

         Энди туманлар миқёсида тўхталиб ўтсак. Абитуриентларнинг катта қисми вилоятимиз туманларидан эканлиги ҳисобга олиниб туман марказлари ва Самарқанд шаҳрини боғловчи йўналишларда ҳам ўзгаришлар киритилди. Унга кўра, 2-12 сентябр кунлари туманлар марказини Самарқанд шаҳри билан боғловчи йўналишлардаги жамоат транспорти ҳам ўз ҳаракатини тонгги соат 5.00 дан бошлайди. Ушбу йўналишлар қуйидагилардан иборат:

  • Зиёвуддин АББ – Мирбозор – Каттақўрғон – Ҳазора АББ
  • Ургут АББ - Сиёб АББ (Кафтархона)
  • Жомбой – Шохи Зинда АББ
  • Булунгур АББ - Шохи Зинда АББ
  • Жума АББ - Ҳазора АББ
  • Пайариқ АББ – Челак – Шохи Зинда АББ
  • Каттақўрғон АББ - Ҳазора АББ
  • Нуробод АББ - Ҳазора АББ
  • Жўш – Қўшробод - Самарқанд АББ

Ҳурматли йўловчилар! Нархлари сизга маъқул келадиган ушбу йўналишдаги автобуслар хизматидан фойдаланишни маслаҳат берамиз.

Ушбу автобусларда санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари амалга оширилади.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати