96 та автобус махсус йўналишларга жалб қилинди

02.09.2020

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланиши билан йўловчилар оқими сезиларли даражада ортиб бориши табиий ҳол. Бу эса, ўз навбатида жамоат транспорти зиммасига катта маъсулият юклайди. Бунда асосий масалалардан бири барча йўловчиларни имтиҳон бўлиб ўтадиган ҳудудларга тезкор етказишдан иборат. Албатта, хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатиш биринчи ўринда бўлмоғи лозим.

Шу ўринда танганинг иккинчи томони ҳам бор, яъни йўловчилар сонининг ортиши баъзи йўналишсиз таксилар ёки ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар томонидан йўл кира нархларининг сунъий равишда оширилишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳрида 12 та ҳудудда махсус автобус йўналишлари ташкил қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун 2 - сентябр куни Самарқанд шаҳрида 96 та автобус йўловчиларга хизмат қилиш учун махсус йўналишларга чиқарилди. Улар соат 5.00 дан 7.00 гача ҳамда соат 11.00 дан 12.00 гача биринчи смена абитуриентлари учун хизмат қилган бўлса, иккинчи смена учун 14.00дан 16.00 оралиғида ташувларни амалга оширди. Шу билан биргаликда 19.00 дан 21.00 гача яна абитуриентлар хизматида бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, барча автобусларда йўналишга чиқишдан олдин санитария қоидалари асосида зараризлантириш профилактика ишлари олиб борилди.

Автобусларнинг махсус йўналишларга жалб қилиниши кундалик жадвалга таъсир кўрсатмайди. Жамоат транспорти белгиланган жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттирмоқда.