Аниқланган қоидабузарлик лицензиат томонидан бартараф этилади

08.09.2020

Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ҳамда шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 7 сентябрдаги 63-сон йиғилиш қарорига мувофиқ, лицензия талаб ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли “NARGIS CHAROS” МЧЖ (СТИР: 301657914) лицензияси асосида NEXIA русумли, давлат рақами 30/271TTC автотранспорт воситасига берилган (йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилда ташиш ҳуқуқини берувчи) АТ№ 8152541 рақамли лицензия варақасининг амал қилиши 2020 йил 9 сентябрдан 10 (ўн) иш кунигача бўлган муддатга тўхтатилади. Лицензиат зиммасига белгиланган муддат давомида қоидабузарликларни бартараф этиш мажбурияти юклатилади.