ҚОИДАБУЗАРЛИКНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ВАЗИФАСИ ЮКЛАНДИ

17.09.2020

Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг автотранспорт соҳасида шаҳарда, шаҳар атрофида ҳамда шаҳарлараро юк ва йўловчи ташиш фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссиясининг 2020 йил 16 сентябрдаги 65-сон йиғилиш қарорига мувофиқ, лицензия талаб ва шартларига риоя этмаганлиги сабабли CHORTUT TRANS” МЧЖ (СТИР: 301657914) лицензияси асосида SPARK русумли, давлат рақами 30/571TTF бўлган автотранспорт воситасига берилган (йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилда ташиш ҳуқуқини берувчи) АТ№ 8176720 рақамли лицензия варақасининг амал қилиши 2020 йил 17 сентябрдан 10 (ўн) иш кунигача бўлган муддатга тўхтатилади. Лицензиат зиммасига белгиланган муддат давомида қоидабузарликларни бартараф этиш мажбурияти юклатилади.