КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНМАДИ, ЮМШАТИЛДИ

25.09.2020

Карантин чекловлари бир мунча юмшатилгач, йўналишсиз таксиларда республика махсус комиссияси томонидан йўловчи ташишга қўйилган талабларни қўпол равишда бузиш ҳоллари учраб турибди. Бу ҳақда қанчалик огоҳлантирилмасин маъсулиятсизлик, бепарволик каби иллатларни ўзига “дўст” қилиб олган баъзи ҳайдовчилар ўзлари билганича иш юритишмоқда.

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари йўловчи ташиш билан боғлиқ қоидабузарликларни олдини олиш мақсадида вилоят миқёсида назорат тадбирлари олиб боришаяпти. Тадбирлар давомида йўналишсиз таксиларни Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарори асосида жиҳозланиши ҳамда республика махсус комиссияси томонидан йўловчи ташиш учун белгиланган тартиб-қоидалар ижроси ўрганилмоқда.

Шу ўринда автотранспорт соҳасида фаолият юритаётган барча автокорхоналар мутасаддилари ҳамда йўналишсиз такси ҳайдовчиларига эслатиб ўтмоқчимиз. Республикамизда ҳали-ҳануз карантин чекловлари амалда. Унинг юмшатилганлигини нотўғри талқин қилиш хатоликдир. Буни ёдда тутинг. Шу ўринда республика махсус комиссияси томонидан йўналишсиз таксиларга қўйилган талабларни яна бир бор ёдингизга солиб ўтишни жоиз деб билдик.

✅йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши;

✅ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши;

✅йўловчиларни автотранспорт воситаси салонининг орқа ўриндиғида ташиш лозим;

❌тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади.

Ҳурматли фуқаролар! Агар йўналишсиз такси салонида икки йўловчи борлигини кўрсангиз ушбу автоуловга чиқманг, кейингисини кутинг. Бу ўзингиз учун фойдали! Соғлик ҳамма нарсадан муҳимлигини унутманг!

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати