Мурожаат: Автобус қатновини ким назорат қилади?

Соат 19:00 бўлмасдан Самарқанд шаҳридаги автобуслар қатнови тўхтаб қоляпти. Бир соатдан буён Университет хиёбонида 6-рақамли автобусни кутиб ўтирибмиз. Аммо автобусдан дарак йўқ.
Ваҳоланки, қатнов жадвалида автобуслар соат 20.57 гача қатнаши белгиланган.
Р.ҲАЙИТОВ.
Ушбу масала юзасидан шаҳарда автобусларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, шаҳардаги барча автобус йўналишлари белгиланган жадваллар асосида тўлиқ ҳаракатланиб, йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатишлари кераклиги бўйича тегишли топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
Шаҳримиз аҳолиси ва йўловчиларидан кейинги кунларда газ қуйиш шахобчаларидаги сиқилган газ бўйича юзага келган муаммолар, узоқдан-узоқ навбатлар ҳамда шаҳримиз кўчаларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли шаҳар жамоат транспортида ҳам айрим муаммолар вужудга келганлиги учун узр сўраймиз.