ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИНИНГ ЖАДАЛЛИГИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Самарқандда аҳоли учун қулай транспорт тизимини яратиш мақсадида хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда амалий ишлар бошланганлиги ҳақида хабар бериб келмоқдамиз. Шу кунларда Транспорт университети проффессор-ўқитувчилари ҳамда магистрантлари томонидан лойиҳа учун зарур бўлган маълумотлар тўпланмоқда. Унда йўловчи ва транспорт оқими билан биргаликда сфетофорларнинг ўтказувчанлигига ҳам эътибор қаратилаяпти.
2021 йилнинг 1 март санасидан бошлаб Жиззах политехника иститути профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ва талабалари ҳам жамоат транспортлари, автобошбекатлар, бекатларда бевосита йўловчилар оқимини аниқлаш, йўл-кўча тармоқларида жамоат транспортини тартибга солиш ҳамда унинг жадаллигини аниқлаш юзасидан ўрганишлар олиб боришади. Тўпланаётган маълумотлар аҳоли учун қулай бўлган транспорт тизимини яратишда жуда муҳим.
Ишчи гуруҳ муайян вақт давомида ҳар бир автобуснинг бош бекатдан сўнги бекатгача сарфлаган вақтини, хизмат сифатини, оралиқ бекатлардаги тўхталишларни ўрганиб чиқади. Шу билан биргаликда кун давомида, айниқса тиғиз вақтларда йўловчи оқими ҳақида маълумотлар йиғади. Ушбу маълумотлар хорижий мутахассислар билан биргаликда муҳокама қилиниб, қулай транспорт тизимини яратиш учун ишлаб чиқилаётган янги лойиҳада фойдаланилади.
Сиз ҳам ўз таклифларингизни samarkand-transport.uz сайти орқали қолдиришингиз мумкин.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати