Самарқанднинг чекка ва олис ҳудудларида жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш масалалари ўрганилмоқда

Ҳудудларда жамоат транспорти билан боғлиқ муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, чекка ва олис қишлоқ ҳудудларида транспорт қатновларини йўлга қўйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилиш мақсадида Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Жойларда аҳоли вакиллари, маҳалла раислари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан мулоқотлар давомида аҳоли учун қулай бўлаган янги йўналишларни очиш, олис ҳудудларга транспорт қатновларини йўлга қўйиш, ташув фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг ҳаракат таркибини янгилаш, транспорт хизматлари сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.


Ишчи гуруҳ Булунғур туманининг “Авлиётепа” маҳалласи ҳудудидаги Добл қишлоғи, Оқдарё туманидаги Бошдархон қишлоғи, Иштихон туманидаги Мопар қишлоғи, Пахтачи туманидаги Янгиқўрғон қишлоғида бўлиб, ушбу ҳудудларда транспорт қатновларини йўлга қўйиш билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.



Йўловчиларнинг узоғини яқин қилиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни жалб этган ҳолда вилоят ҳамда туман марказларини қишлоқлар билан боғловчи янги йўналишлар очиш юзасидан мутасаддиларга тавсия ва таклифлар берилди.