ВИЛОЯТЛАРАРО ЙЎНАЛИШЛАРДА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоятлараро йўналишларда қатновчи автобусларнинг ҳолати кўздан кечирилмоқда. Унда лицензия талаб ва шартларига амал қилиниши, автобусларда санитария қоидаларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, назорат тадбирлари давомида йўловчиларнинг талаб ва таклифлари тингланиб, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилаётир. Бундай назорат тадбирларини ўтказишдан мақсад аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизмати сифатини яхшилашдан иборатдир.