ХОДИМЛАР АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛДИ

17.03.2021

Аҳолининг ҳуқуқий жиҳатдан ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши даражасининг ортиши давлат ташкилотлари ходимларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлардан хабардорлиги даражасини аниқлаш ва бу борадаги билимларини мунтазам ошириб боришb шарт эканлигини тақозо қилади. Айниқса, давлат ташкилотлари ходимлари томонидан ўз фаолиятида фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш ўта муҳим жиҳатлардан биридир. Ноқонуний қарорлар қабул қилиниши, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ҳар бир давлат ташкилоти ходимининг бурчидир. Шунинг учун ходимларни ўз касбини сидқидилдан бажаришини, ҳуқуқий билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида уларнинг аттестациядан ўтказилиши белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”ни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ Самарқанд вилояти Транспорт бошқармасининг мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш ташкил этилди.

 

Ходимларни аттестациядан ўтказиш жараёнида низомда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда юксак талабчанлик, принципиаллик ва ўз хизмат вазифасига доир ҳамда ҳуқуқий билимларини холисона баҳоланиши, шу билан биргаликда шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида ўтказилди.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати