ЧОРРАҲАДА ЎТКАЗУВЧАНЛИК 10 ФОИЗГА ОШИРИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги доимий тирбандлик ҳолатлари кузатилаётган Мирзо Улуғбек – Спитамен - Буюк ипак йўли кўчалари чорраҳасида (халқ тилида “Поворот” деб номланадиган чоррраҳа) Мирзо Улуғбек ва Спитамен кўчаларидаги транспорт оқими битта фазада йўлга қўйилди. Шунингдек, кузатувларга кўра, тирбандликка сабаб бўлувчи транспорт оқимини Мирзо Улуғбек кўчасидан Буюк ипак йўли кўчасига светофорнинг қўшимча тармоғини ўрнатиш йўли билан алоҳида йўлак ташкил этилди.
Бундан ташқари, фазалардаги вақтни узайтириш, Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл ётиқ чизиқларини чизиш йўли билан ҳаракат бўлаклари сонини учтадан тўрттага кўпайтириш натижасида чорраҳанинг ўтказувчанлиги 10 фоизга оширилди.
Транспорт воситаларининг чорраҳада қолиб кетиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида барча йўналишларда бирдек қизил чироқ тартиби ўрнатилди. Бу ҳам албатта, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлишининг ҳамда тирбандликни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Мазкур ўзгаришларни инобатга олган ҳолда барча йўл транспорт ҳаракати иштирокчиларидан эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.