ТАРТИБНИ БУЗМАНГ - ҚОИДАГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

29.03.2021

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда йўналишсиз таксиларнинг ҳолати юзасидан назорат тадбирлари олиб боришмоқда. Унда нархларни сунъий равишда оширишга йўл қўймаслик, санитария қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритиш масалалари ҳар бир ҳайдовчига тушунтирилаяпти.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида белгиланган талаблар - автотранспорт воситасининг тепасига ўрнатилган тўқ сариқ рангли фонарга “TAXI” (плафон) таниш белгиси ўрнатилганлиги, шахмат тартибида жойлаштирилган қора квадратлардан иборат бўлган композиция ва автотранспорт воситасининг олдинги эшикларидаги “Т” ҳарфининг мавжудлиги, автотранспорт воситасининг олдинги эшикларидаги юридик шахс - ташувчининг номи ёзилганлиги, йўналишсиз таксилар учун мўлжалланган махсус сериядаги автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисида бўлиши ўрганилмоқда. Шунингдек, йўналишсиз таксилар сифатида ишлашга сариқ рангда, олд ойнанинг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва фотосурати, иш вақтининг бошланиши ва тугаши, йўлкира қиймати (сўмларда), ташувчининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкасининг мавжудлиги ҳамда ҳисоблагич (таксометр) билан таъминланганлиги ҳам кўздан кечирилмоқда.

Юқоридаги талабларни бузган, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаган, тегишли ҳужжатларга эга бўлмасдан фаолият олиб бораётган ҳайдовчиларга йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантириш берилмоқда.