ИЧКИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДОИРАСИДА

30.03.2021

Аҳолининг кам таъминланган, моддий кўмакка муҳтож қисмига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қанча самарали ишлар амалга оширилмоқда. Уларга моддий ёрдам ажратиш билан биргаликда маънавий кўмак бериш ҳам устувор вазифадир. Айниқса, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ҳар томонлама далда бўлиш муҳим жиҳатлардан биридир.


Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси Қўшработ туманида жойлашган 45 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган аёллар  ва маҳалладаги кекса нуронийлар учун Республикамиздаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳат уюштирилди.

Улар Қўшаработ тумани ҳокимлигининг бевосита ҳамкорлигида муборак масканлари билан дунёга донғи кетган Бухоро сафарида бўлишди. Саёҳат давомида ҳамроҳлик қилган тарихчилар сафар давомида кўҳна Бухоронинг ўтмиши ва бугунги ўзгаришлари ҳақида батафсил маълумот берди.