МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМИ ЮЗАСИДАН ФИКР АЛМАШИЛДИ

31.03.2021

Транспорт вазири ўринбосари Раҳмонбек Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳи вилоятнинг Самарқанд , Ургут, Оқдарё, Жомбой, Нарпай туманлари ҳамда Самарқанд шаҳрида йўловчи ва юк ташувлари соҳасида иш олиб бораётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.

Самарканд вилояти транспорт бошқармасида ташув фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда корхоналар иш фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

Ишчи гуруҳи вилоятнинг чекка ва олис ҳудудларида транспорт қатновлари билан боғлиқ муаммоларни ҳам маҳалалар кесимида ўрганмоқда.