ОЛИС ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР ТРАНСПОРТ ҚАТНОВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Давлатимиз раҳбарининг 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев бошчилигидаги ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Хусусан, вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларига транспорт қатновларини йўлга қўйиш масалалари ҳар бир маҳалла кесимида бевосита аҳоли вакилларининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жамоат транспортида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бевосита ушбу йўналишда хизмат қилаётган корхоналар фаолияти билан боғлиқ. Шу нуқтаи назардан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги «Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси» давлат корхонаси, Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси тасарруфидаги “Ургут автотранс” ДУКнинг фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида корхоналар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.