Жамоат транспортига тиббий ниқобсиз чиқманг


Бепарволик, лоқайдлик сабаб карантин қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида коронавирус инфекциясидан азият чекаётганлар сони сезиларли даражада ортиб бормоқда. Ҳолатнинг қанчалик жиддий эканлиги мутахассислар томонидан тасдиқланмоқда. Буни олдини олиш мақсадида бир қанча чекловлар қайта қўлланди. Риоя қилиниши мажбурий қилиб белгиланган чекловлардан бири жамоат транспортидан фойдаланганда тиббий ниқобда бўлиш шарт эканлиги.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят транспорт бошқармаси ходимлари эрталабки тиғиз вақтда – соат 7.00 дан 9.00 оралиғида барча йўналишдаги автобуслар ҳаракатини ўрганиб чиқишди. Унда транспорт воситаларида дезинфекция ишларини олиб борилганлиги, йўловчиларнинг тиббий ниқобда эканлиги, автобус салонида ижтимоий масофага эътибор қаратилганлиги кўздан кечирилди. Бекатларда, автобус салонида тиббий ниқоби йўқ йўловчиларга ниқоб тарқатилди.
Шунингдек, бошқарма ходимлари томонидан йўловчилар ўртасида белгиланган тарти-қоидаларга риоя қилиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўловчилар! Инсон учун энг муҳим жиҳатлардан бири - соғлигингизни асранг! Атрофдагиларга бефарқ бўлманг! Биздаги матонат, ирода ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтишга қодир. Биргаликда барча қийинчиликларни ортад қолдирамиз!
Ниқоб тақинг! Ўзингизни асранг!
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати