Тарғибот тадбирлари

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний йук ташиш фаолияти билан шуғуланувчи фуқароларги тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда Автотранспорт воситалари билан тижорат асосида қонуний равишда юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун жисмоний шахс қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
- Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, Давлат хизматлари марказлари орқали Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;
- Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2019 йилдаги 636-сон қарорига асосан, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали тегишли юкларни автомобиль транспортида ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиш;
- Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши учун Давлат солиқ органларидан рўйхатдан ўтиш.
Изоҳ: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 165-моддасига асосан лицензия олиниши ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши шарт бўлган фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш-фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тегишли моддаларига асосан ноқонуний фаолият учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлигини инобатга олишингиз ва тадбиркорлик фаолиятини қонуний амалга оширилиши бўйича тушунтиришлар олиб борилмоқда.