УРГУТДА ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Ургут тумани қишлоқларидан туман маркази ва Самарқанд шаҳарига бориб-келиш учун йўловчиларга қулай шароитлар яратиш, умуман туман аҳолисининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги томонидан “Автотранс Ургут” давлат унитар корхонаси Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси таркибида ташкил этилди ва ушбу корхонага 60 дона ISUZU русумли автобуслар сотиб олинди.
Ургут тумани Самарқанд вилоятининг аҳолиси энг кўп бўлган туманларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бироқ шу кунга қадар туманда бирорта ҳам йўналишда автобус қатнови мавжуд эмас эди. Бу эса ўз навбатида йўловчиларнинг манзилларига етиб олишларида қатор муаммоларни келтириб чиқараётган эди. Ургут тумани аҳолисининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади.
Янги сотиб олинган 60 дона автобуслар Самарқанд шаҳридан Ургут туманига етказилди. Аҳоли учун хизмат кўрсатадиган 17 та йўналишларга 2020 йил 28 январдан ҳаракатланиши белгиланди. Шундан, 5 та автобус йўналиши Ургут тумани марказини бевосита Самарқанд шаҳри билан боғлайди.
“Ургут шаҳри- Сиёб АББ”, “Ургут АББ- Бахрин-Сиёб АББ”, “Ургут АББ- Деҳқонобод- Сиёб АББ”, “Ургут АББ- Совғон- Тароқли- Сиёб АББ”, “Жартепа- Сиёб АББ” қолган 12 та йўналиш эса туман ички автобус йўналишларида харакатланади.
“Автотранс Ургут” давлат унитар корхонасида 140 та янги ишчи ўрни яратилди.