Қушма рейд тадбирлар

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ҳамда Самарқанд вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида йўловчиларги транспорт хизматини кўрсатаётган йўналишсиз таксиларнинг бугунги кундаги аҳволи бўйича ишчи гуруҳ тузилиб қўшма тадбирлар ўтказилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди.
Енгил автотранспорт воситаларининг:
- техник жиҳатдан талабга жавоб бермаслиги;
-ойналарининг ёрилиб кетганлиги;
-ўтиргичлар чехолларининг йиртилиб кетганлиги;
-ички ва ташқи томонидан ювилмаётганлиги;
-йўналишсиз таксиларнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли қарори талаблари асосида жихозланмаётганлиги;
-шаҳар атрофи, шаҳарлараро лицензия варақаларига эга бўлган йўналишсиз таксиларнинг шаҳарда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги;
Ҳайдовчиларнинг:
-рулда сигарет ва нос чекишлари;
-соч соқолини олмасдан юрганлиги.