Қушма рейд тадбирлар

20.02.2020

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ҳамда Самарқанд вилоят ИИБ йўлхаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида йўловчиларги транспорт хизматини кўрсатаётган автобусларнинг бугунги кундаги аҳволи бўйича ишчи гуруҳ тузилиб қўшма тадбирлар ўтказилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди.
Автобусларнинг:
- техник жиҳатдан талабга жавоб бермаслиги;
-ойналарининг ёрилиб кетганлиги;
-айрим ўтиргичларнинг йўқлиги;
-ўтиргичлар чехолларининг йиртилиб кетганлиги;
-ички ва ташқи томонидан ювилмаётганлиги;
-белгиланган трафаретлар билан таъминланмаганлиги;
-тасдиқланган жадваллар асосида ишламаётганлиги,
-йўналишларга кам чиқарилаётганлиги;
-баланд овозли сигналларнинг ўрнатилганлиги;
Ҳайдовчиларнинг:
-рулда сигарет ва нос чекишлари;
-соч соқолини олмасдан юрганлиги.