2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистон Республикасидаги барча олий таълим, коллеж ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва талабалар учун таътил эълон қилинди.

Шу сабабли Тошкент шаҳридан ўз манзилларига ошиққан йўловчилар оқими ортиб бормоқда. Самарқанд вилоят ҳокими ташаббуси билан Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба ёшларни ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб турган самарқандликларни вилоят транспорт бошқармаси томонидан бепул олиб келиш чоралари кўрилмоқда.
2020 йил 18 март куни соат 9.00 ва 10.00 да Тошкент автобошбекатидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.
Ҳурматли самарқандликлар! 18 март санасида Тошкент автобошбекатига келиб кўрсатилган вақтларда йўлга чиқувчи автобуслардан фойдаланинг.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати