ИНФЕКЦИЯ АЛОМАТЛАРИ АНИҚЛАНМАДИ


Самарқанд темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи ётоқхонасида ва Самарқанд туманида жойлашган “Дўстлик” оромгоҳида карантинда бўлган 444 нафар ҳамюртларимизда инфекция аломатлари аниқланмади.
14 кунлик муддатдан сўнг махсус диагностик таҳлиллар ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, уларда касалликка чалиниш аломатлари топилмади.
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси, вилоят ИИБ ЙҲХБ ва тегишли ташкилотлар ҳамкорликда карантинда бўлган юртдошларимизни ўз манзилларига томон кузатишди. Махсус ташкил этилган поезд ва автобуслар фуқароларнинг талабидан келиб чиқиб, Республиканинг турли вилоятларига қараб йўл олишди.
Эслатиб ўтамиз, карантинда бўлган фуқаролар эндиликда маълум вақт ўз ҳудудидаги врачлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникаларда фаолият олиб бораётган шифокор ва патронаж ҳамширалари назоратида тиббий кузатувда бўлишади.