Грузия орқали юк ташувларини амалга ошираётган ҳайдовчилар диққатига

Грузия ҳукумати томонидан коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар шароитида, халқаро ташувларни амалга ошираётган юк автотранспорт воситаларининг Грузия ҳудудига кириши/чиқиши ва бўлиб туриш тартиби тўғрисида маълумот.
1. Хорижий давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Грузия ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши, жумладан транзит ўтиши тўхтовсиз амалга оширилади.
Тўхташга фақат махсус ажратилган “Stop point” нуқталарида, шунингдек авторанспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полисларини сотиш жойларида, ҳамда Грузиянинг қуруқликдаги давлат чегараси участкалари ҳудудида жойлашган автотураргоҳларда рухсат этилади.
Транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш, йўллардан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, шахсий гигена буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқаларни ҳарид қилиш “Stop point” ҳудудида амалга ошрилади. Ушбу ҳудуд фақатгина хорижий ҳайдовчилар учун мўлжалланган бўлиб, бу ерга бошқаларнинг киришига йўл қўйилмайди.
Тўловларни нақд пулсиз шаклда ёки электрон тразда банк пластик карталари орқали амалга ошириш тавсия этилади.
2. Ҳаракатланиш вақтида юзага келган қийин вазиятда (транспорт воситасининг бузилиб қолиши, ҳайдовчи саломатлигининг ёмонлашуви ва б.) ҳайдовчи тегишли хизматларни бу ҳақда хабардор қилиши шарт ва улар етиб келгунга қадар автмобиль салонида бўлиши лозим.
3. Юк транспорт воситалари Грузия ҳудудини тарк этиши лозим:
«Казбеги»-«Верхний Ларс» — чегара ўтказиш пункти орқали транзит ҳаракатланётганда Гурузия чегарасига киргандан бошлаб 48 соат давомида, бошқа чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланганда эса 24 соат давомида;
бошқа ҳолларда (хусусан, импорт юкларини Грузияга олиб келганда, экспорт юкларини олиб кетаётганда) — юк автотранспорт воситаларининг Грузия ҳудудига кирганидан бошлаб 48 соат давомида тарк этиши лозим. Шу билан бирга транспорт воситаси мамлакат ҳудудида юкларни тушургандан сўнг Грузия экспорт товарларини ортаётган бўлса, бундай транспорт воситаларининг Грузия ҳудудида бўлиши қўшимча равишда 24 соатга узайтирилиши мумкин.
Божхона расмийлаштирувига сарфланган ҳамда Грузиянинг қуруқликдаги давлат чегараси участкалари ҳудудида жойлашган автотураргоҳларда бўлиш вақти Грузия ҳудудини тарк этиш учун белгиланган муддатларга қўшиб ҳисобланмайди.
Белгиланган қоидалар бузилган тақдирда (транспорт воситасининг Грузия ҳудудида ўзбошимчалик билан ҳаракатланиши, тўхташи ёки тўхтаб туриши, мамлакат ҳудудида бўлиш муддатини бузиши ва б.) об-ҳаво, иқлим ва бошқа атроф-муҳит омиллари Грузияда бўлиш қоидаларни қийинлаштирган ёки имконсиз қилиб қўйган ҳоллардан ташқари вазиятларда юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси (фавқулотда ҳолат тартибини бузгани учун) жарима тўлайди ва транспорт воситасининг зудлик билан Грузия ҳудудини тарк этишини таъминлайди.
4. Борди-ю иқлим шароитлари ва бошқа атроф-муҳит омиллари белгиланган қоидалар бажарилишини қийинлаштирган ва/ёки бажарилишини имконсиз қилиб қўйган тақдирда, транспорт воситасининг ҳаракатланиши ва тўхтаб туриш жойи тегишли хизматлар томонидан вазиятни жойида баҳолаш асосида аниқланади.
5. Грузия ҳудудида бўлиш вақтида ҳайдовчилар тиббий ниқоблар, дезинфекция воситалари ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиши зарур.
6. Хорижий ҳайдовчиларнинг саломатлиги Халқаро тиббий-санитария қоидаларига мувофиқ назорат қилинади. Агар ҳайдовчида коронавирус борлиги гумон қилинса изоляцияга жойлаштирилади. Бордию ҳайдовчини ўша жойнинг ўзида изоляцияга олишнинг имкони бўлмаса, у кузатув остида энг яқин атрофдаги божхона назорати ҳудудига олиб келинади.
Юк автотранспорт воситасини дезинфекция қилиш божхона органлари назорати остида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати