Аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар

31.05.2021

 Бугунги кунда вилоятда миқёсида 394 та йўловчи ташиш йўналишлари мавжуд. Шундан 344 та йўналишда 710 та автобус ва 7604 та йўналишли ва йўналишсиз такси хизматлари кўрсатилаётган бўлса, қолган 50 та йўналишлар фаолияти вақтинча тўхтаб қолган. Бунинг сабаби ушбу йўналишлар паст рентабелли йўналиш ҳисобланиб, ҳаракатдаги транспорт воситалари ўз сарф-харажатларини оқламаганлиги сабабли тадбиркорлар томонидан тўхтатилган.

Самарқанд шаҳрида мавжуд 61 та йўловчи ташиш йўналишларидан бугунги кунда 49 та автобус йўналишларида 389 та автобус ва 4 та йўналишли такси йўналишида 41 та микроавтобуслар хизмат кўрсатаётган бўлса, қолган 8 та автобус йўналишлари фаолияти вақтинча тўхтаб қолган.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида 2571 та йўналишсиз сариқ таксилар аҳолига такси хизматини кўрсатиб келмоқда.

651 та халқаро йўналишда юк ташувчи транспорт воситалари тегишли тартибда лицензияланиб, фаолият олиб бормоқда.

2021 йилнинг 1 май ҳолатига Самарқанд вилоятида 382 та лицензиат 673 та лицензия асосида фаолият юритмоқда ва уларда жами 9112 та лицензияланган автотранспорт воситалари бор.

Мавжуд лицензияланган автотранспорт воситаларидан:

710 та автобус, шу жумладан 631 таси мунтазам йўналишда, 79 таси буюртма асосида (туризм, хизматчи);

147 та микроавтобус, 129 таси мунтазам йўналишда, 18 таси буюртма асосида (туризм);

7604 та енгил автомобил, шулардан 4803 таси йўналишсиз такси,
1913 таси ДАМАС (йўналишли такси), 793 таси буюртма асосида (шартнома асосида, туризм, хизматчи ва х.к.) хизмат кўрсатади.

Халқаро юк ташувчи йўналишларда – 651 та автотранспорт воситалари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жорий йилнинг 31 майига қадар “Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси”нинг тўққиз маротаба йиғилиши бўлиб ўтди.

Аҳолига қулай бўлган транспорт йўналишларини ташкил қилиш мақсадида ўтказилган очиқ тендерларда жами 88 та йўналишлар кўриб чиқилди. Ушбу йўналишларга 70 та автобус ҳамда 18 та йўналишли такси йўналишлари жойлаштирилди. Шундан қишлоқларни туман марказлари билан ҳамда туман марказларини вилоят марказлари билан боғлайдиган жами 37 та янги йўналишлар ташкил қилинди. Жумладан, 25 та йўналишли такси ва 12 та автобус йўналишлари йўлга қўйилди.

Худди шу ўринда яна бир маълумот: Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро юк ва йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар онлайн тарзда амалга оширилади. Ҳозирда транспорт вазирлиги томонидан тендерларни электрон онлайн тарзда ўтказиш юзасидан дастур ишлаб чиқилмоқда. Тендерларнинг электрон тарзда онлайн кўринишида ўтказилиши тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиб, шаффофликни таъминлайди.

 

Самарқандда транспорт инфратузилмаси ҳамда жамоат транспорти хизмат сифатини оширишга қаратилган ишлар хусусида МАЪЛУМОТ.

2021 йил январь ойидан бошлаб ҳозиргача қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Транспорт ва йўловчи оқимларини ўрганиш мақсадида Самарқанд шаҳри ва агломерация ҳудудида тадқиқот ўлчов ишлари, катта йўловчи оқимлари бўлган нуқталар ва транспорт районлари аниқлаб олинди, тадқиқотлар ўтказиш методологияси ишлаб чиқилди.
  2. Самарқанд шаҳрининг 54 та ҳамда туманлардан шаҳарга кириб келадиган (50 км радиусдаги) 46 та нуқталарда транспорт оқими, 12 та йўл кесмаларида ва 10 та асосий кўчаларда транспорт ҳаракат тезлиги ўрганилди ва таҳлил қилинмоқда.
  3. Шаҳар жамоат транспорти 54 та йўналишларида, 50 та бекатларда, 4 та автостанцияда ва 12 та йул кесмаларида йўловчилар оқими ўрганилди.
  4. Белгиланган методология асосида транспорт районлари бўйича тақсимланган квоталар асосида 3000 киши орасида транспорт ижтимоий сўровлари ўтказилди.
  5. Жорий ҳолат бўйича транспорт моделини шакллантириш мақсадида:

- йўл кўча ўтказгичлари бўйича 20 476 та чорраҳа, 7574 км йўллар,
54 176 та йўл сигменти 94 та йўл типига ажратилган ҳолда ўрганиб чиқилди, ГеоАхборот базасига киритилди (Рақамлаштирилди).

- жамоат транспорти йўналишида 205 та мунтазам йўналишлар, 972 та транспорт районлари, 1995 та тўхташ жойлари ўрганилди ва рақамлаштирилди.

  1. 2020 йил 17 апрель ҳолатига жамоат транспорт тизими (169 бетлик), йўллар ҳолати ҳаракатни ташкил этиш ва хавфсизликни таъминлаш
    (100 бетлик), 3000 аҳоли орасида ўтказилган ҳамда транспорт ижтимоий сўров тадқиқоти (308 бетлик) жорий ҳолат таҳлили бўйича ҳисоботлар тайёрланди ва мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Жорий йил сентябрга қадар амалга оширилиши режалаштирилган ишлар:

Транспорт объектлари ва транспортга юклама берадиган объектлар ГеоАхборот тизимида шакллантирилади.

Жорий ҳолат бўйича транспорт тизими модели яратилади.

Шаҳар ва агломерация ҳудудидаги (жорий ва режадаги) лойиҳалар бўйича, транспортга юкламалари яратилган модель ёрдамида ҳисоблаб чиқилади.

Йўл инфратузилмалари, пиёдалар ҳудудлари, коммунал ва махсус транспорт, велотранспорт инфратузилмалари, туристик ҳудудлар, жамоат транспорти автотураргоҳлар, интелектуал транспорт тизимларини қамраб олган тадбирлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Институционал ўзгаришлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Транспорт инфратузилмаларини ривожлантиришни молиявий асослари учун ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилади (финансово экономический расчет-обоснование инфраструктурных развитий).

“Транспорт тизимини истиқболли ривожлантириш бўйича тадбирлар режаси” ишлаб чиқилади.

Йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт инфратузилмаси ўтказувчанлик имкониятларини ошириш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Транспорт тизимларини режалаштириш ва моделлаштириш соҳасида маҳаллий мутахассислар тайёрланади (хозирда лойиҳага Транспорт вазирлиги, Транспорт университети хамда Жиззах политехника институти вакиллари жалб этилган бўлиб, тегишли малака ва кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида барча жараёнларда хорижлик мутахассислар билан ишламоқдалар).

Мастер режа электрон платформаси (модель) Транспорт тизимини самарали режалаштириш воситаси сифатида маҳаллий кадрлар бошқарувига топширилади (инструмет для эффективного планирования и принятия управленческих решений).

Лойиҳа якуни бўйича, Германиянинг Лейбниц номидаги Минтақавий география институти бошчилигида ташкил этилган илмий кенгаши томонидан лойиҳани эксперт баҳолаш ишлари амалга оширилади (келишувга эришилди).