Аёл бахти – халқнинг, жамиятнинг бахти

07.03.2022

Баҳорнинг илк кунларида ажиб байрам остонасидамиз. Бу кун барчамиз учун қадрли бўлган Оналар байрами, опалару сингиллар байрамидир. Бир сўз билан айтганда - 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами.

Дунёдаги энг ёқимли хониш соҳибаси, энг меҳрибон инсон, оқила маслакдош, суюкли ёр, ширинсухан сингил, ширингина фарзанд – буларнинг барчаси битта жуссада – Аёл тимсолида мужассам. Биз уларнинг олдида доим бош эгамиз. Улар билан олам мунаввардир.

Ҳурматли гўзал ҳилқат вакиллари Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси жамоаси номидан барчангизни байрам билан муборакбод этаман.

Менинг тилагим оилангиз, фарзандларингиз, элимиз, юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг!

Ҳурмат билан И.Хамраев,

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи