АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР РАҚАМЛАРДА

Вилоятда мавжуд 394 та йўловчи ташиш йўналишларидан бугунги кунда 344 та йўналишда 631 та автобус ва 7604 та йўналишли ва йўналишсиз такси хизматлари кўрсатилаётган бўлса, қолган 50 та йўналишлар фаолияти вақтинча тўхтаб қолган.
Самарқанд шаҳрида мавжуд 61 та йўловчи ташиш йўналишларидан бугунги кунда 49 та автобус йўналишларида 389 та автобус ва 4 та йўналишли такси йўналишишда 41 та микроавтобуслар хизмат кўрсатаётган бўлса, қолган 8 та йўналиш (автобус йўналишлари) фаолияти вақтинча тўхтаб қолган. Ушбу йўналишдаги автобуслар ўз сарф-харажатларини қопламаганлиги учун тадбиркор томонидан тўхтатилган.
Шунингдек, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 4789 та йўналишсиз таксилар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
2021 йилнинг 1 май ҳолатига Самарқанд вилоятида 382 та лицензиат 673 та лицензия асосида фаолият юритмоқда ва уларда жами 9112 та автотранспорт воситалари лицензияланган.
Мавжуд лицензияланган автотранспорт воситалари:
- автобус – 710 та, шу жумладан 631 таси мунтазам йўналишда, 79 таси буюртма асосида (туризм, хизматчи);
- микроавтобус – 147 та, шу жумладан 129 таси мунтазам йўналишда,
18 таси буюртма асосида (туризм);
- енгил автомобил – 7604 та, шулардан 4789 таси йўналишсиз такси,
1950 таси ДАМАС (йўналишли такси), 865 таси буюртма асосида (шартнома асосида, туризм, хизматчи ва х.к.);
- халқаро юк ташувчи – 651 та автотранспорт воситасини ташкил қилади.
Жорий йилнинг 1 май санасига қадар “Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси”нинг 7 маротаба йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишлар баёнига мувофиқ 24 та шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари очиқ тендерлар орқали 12 та ташувчиларга бириктирилган бўлиб, шундан 23 та автобус ва 1 та йўналишли такси йўналишлари фаолияти йўлга қўйилган.
Бугунги кунга қадар, ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда 337 та қўшма рейд тадбирлари ўтказилган бўлиб, натижада 1 381 та ҳолатда ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти аниқланган. Ноқонуний йўловчи ташувчиларга нисбатан МЖтКнинг 1763 моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун тегишли тартибда судларга юборилган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича судлар томонидан 2021 йил 1 май ҳолатига 851.8 млн.сўм жарима жазолари тайинланган.
Муҳим жиҳати шундаки, ўтказилган рейдлар натижасида 866 нафар ҳайдовчи фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида лицензия олган.
Худди шу ўринда яна бир маълумотни айтиб ўтмоқчимиз. Эндиликда Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни фақат интернет тармоғи орқали электрон шаклда ўтказиш тартиби белгиланди. Ҳозирда транспорт вазирлиги томонидан тендерларни электрон онлайн тарзда ўтказиш юзасидан дастур ишлаб чиқилмоқда. Тендерларнинг электрон тарзда онлайн кўринишида ўтказилиши шаффофликни таъминлайди. Юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларининг олдини олади.