Ярим йиллик сарҳисоб: рейдлар, жарималар, натижалар

Бугунги кунда вилоят миқёсида 395 та йўловчи ташиш йўналишлари мавжуд. Шундан 345 та йўналишда 656 та автобус ва 1947 та Дамас ва микроавтобуслар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. 50 та йўналиш фаолияти вақтинча тўхтаб қолган. Бунинг сабаби ушбу йўналишлар паст рентабелли йўналиш ҳисобланиб, ҳаракатдаги транспорт воситалари ўз сарф-харажатларини оқламаганлиги сабабли тадбиркорлар томонидан тўхтатилган.
Самарқанд шаҳрида мавжуд 61 та йўловчи ташиш йўналишларидан бугунги кунда 49 та автобус йўналишларида 402 та автобус ва 4 та йўналишли такси йўналишида 26 та микроавтобуслар хизмат кўрсатаётган бўлса, қолган 8 та автобус йўналишлари фаолияти вақтинча тўхтаб қолган.
Шунингдек, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 4780 та йўналишсиз такси аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
2021 йилнинг 1 июль ҳолатига Самарқанд вилоятида 395 та лицензиат 631 та лицензия асосида фаолият юритмоқда ва уларда жами 9075 та автотранспорт воситалари лицензияланган.
Мавжуд лицензияланган автотранспорт воситалари:
- автобус – 727 та, шу жумладан 656 таси мунтазам йўналишда, 71 таси буюртма асосида (туризм, хизматчи);
- микроавтобус – 150 та, шу жумладан 130 таси мунтазам йўналишда, 20 таси буюртма асосида (туризм);
- енгил автомобил – 7539 та, шундан 4780 таси йўналишсиз такси, 1947 таси ДАМАС (йўналишли такси), 809 таси буюртма асосида (шартнома асосида, туризм, хизматчи ва х.к.) ҳамда 3 таси эса якка тартибдаги тадбиркор;
- халқаро юк ташувчи – 659 та автотранспорт воситасини ташкил қилади.
Аҳолига қулай бўлган транспорт йўналишларини ташкил қилиш мақсадида ўтказилган очиқ тендерларда жами 88 та йўналишлар кўриб чиқилди. Ушбу йўналишларга 70 та автобус ҳамда 18 та йўналишли такси йўналишлари жойлаштирилди. Шундан қишлоқларни туман марказлари билан ҳамда туман марказларини вилоят марказлари билан боғлайдиган жами 37 та янги йўналишлар ташкил қилинди. Жумладан, 25 та йўналишли такси ва 12 та автобус йўналишлари йўлга қўйилди.
Худди шу ўринда яна бир маълумот: Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро юк ва йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар онлайн тарзда амалга ошириш бўйича электрон дастур ишлаб чиқилди. Тендерларнинг электрон тарзда онлайн кўринишида ўтказилиши тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиб, шаффофликни таъминлайди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда 439 та қўшма рейд тадбирлари ўтказилган бўлиб, натижада 1 811 та ҳолатда ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти аниқланган. Ноқонуний йўловчи ташувчиларга нисбатан МЖтКнинг 1763 моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун тегишли тартибда судларга юборилган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича судлар томонидан 2021 йил 1 июль ҳолатига 901.1 млн.сўм жарима жазолари тайинланган.
Муҳим жиҳати шундаки, ўтказилган рейдлар натижасида 1170 нафар ҳайдовчи фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида йўловчи ташишга рухсат берувчи лицензия олган.
Бундай назорат тадбирларини ўтказишдан мақсад кимнидир жазолаш эмас, балки соҳада қонун устуворлигини таъминлашдир.