Бугун, 24 июнь куни тасдиқланган жадвал асосида вилоятнинг Самарқанд туманида рейд тадбирлари олиб борилди

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари ҳамкорликда ноқонуний йўловчи ташишнинг олдини олиш мақсадида вилоятнинг Самарқанд туманида рейд тадбирлари ўтказилди. Унда аниқланган лицензиясиз йўловчи ташиш ҳолатлари юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш учун судларга юборилади. Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 7-майдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан берилаётган имкониятлар тушунтирилмоқда.
Рейд тадбирлари давомида йўналишли таксилар фаолияти ҳам кўздан кечирилмоқда. Унда лицензия талаб ва шартларига амал қилиниши – лицензия варақаси, йўналиш харитаси, тиббий ва техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи йўл варақсининг мавжудлиги, автотранспорт воситаларида санитария қоидаларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, назорат тадбирлари давомида йўловчиларнинг талаб ва таклифлари тингланиб, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилаётир. Бундай назорат тадбирларини ўтказишдан мақсад аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизмати сифатини яхшилашдан иборатдир.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Ноқонуний фаолият олиб бориш қонун талабларига зид эканлигини унутманг!
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати