Ёшлик - келажакка янгича нигоҳ, улкан мақсадлар сари ташланган қадам. Ҳаёт пиллапояларида аста-секинлик билан забт этилаётган янги марралар

30.06.2021

Бугунги кунда ёшларимизга берилаётган имкониятлар, яратилаётган шарт-шароитлар кўзни қувонтиради. Уларга кўрсатилаётган эътибор, эътироф буюк келажак муносиб ворислар қўлида эканлигига ишорадир.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси жамоаси садоқат, фидоийлик, яратувчанлик руҳида камол топаётган йигит ва қизларни 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан самимий қутлайди.

Азиз ёшлар! Сизлардаги билим олишга чанқоқлик, яратувчанликка бўлган интилиш шашти сўнмасин. Мамлакат тараққиёти йўлида кўзланган марралар сари дадил қадам ташланг. Унутманг, Сиз буюк аждодларнинг муносиб ворисларисиз. Юрт келажаги Сиздек зукко, шижоатли, мард ва жасур ёшлар қўлида эканлигини ёдда тутинг.

Давлатимиз равнақи, порлоқ келажак учун улкан ҳиссалар қўшадиган янги авлод бўлиб етишишингизга тилакдошман!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан И.Хамраев,

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи