Хизмат сифатини оширишда ҳамма бирдек масъул!

Айни дамда Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш, хизмат сифатини ошириш ҳамда ноқонуний йўловчи ташиш фаолиятига барҳам бериш мақсадида назорат тадбирлари олиб борилаётир. Унда санитария-гигиена қоидалари, тиббий ва техник кўрикдан ўтганлиги тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, ноқонуний одам ташиш каби ҳолатлар аниқланганда тегишли тартибда ҳужжат расмийлаштирилмоқда.
Шунингдек, назорат тадбирлари давомида ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 7-майдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижроси юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари йўлга қўйилган.