Йўл интизомни ёқтиради

03.05.2021

Ижтимоий тармоқларда йўналишсиз такси ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда ҳаракатланганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Тармоқ фойдаланувчиси томонидан автотранспорт воситасининг давлат рақами аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри кўчаларида йўналишсиз (сариқ) такси ҳайдовчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларигатўлиқ амал қилиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот-ташвиқот  ишлари давомида автотранспорт воситасининг техник томонлари, санитар жиҳатлари ҳам урганилмоқда. Дезинфекция ишларининг амалга оширилганлиги, автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ўтказилганлиги, ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтганлиги, карантини талабларига риоя қилиши кўздан кечирилаётир.

Йўл интизомни ёқтиради. Унга амал қилмаганлар эса, ҳамиша панд ейди. Шундай экан, ҳурматли ҳайдовчилар, айниқса, йўналишсиз (сариқ) такси ҳайдовчилари йўлларда ҳушёрликни ошириб, эътиборли бўлинг! Ҳар қанча тажрибали бўлсангизда, бошқарувингизда техника эканлигини асло унутманг!

Келинг, юксак ҳайдовчилик маданиятига риоя қилган ҳолда бир-биримизга ҳурмат кўрсатайлик!