Йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг фаолиятини қонунийлаштиришни тарғиб қилиш масаласини лозим

15.06.2021

Самарқанд вилояти транспорт бошқармасида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг фаолиятини қонунийлаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Ҳаммамизга маълумки, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Унга кўра, жисмоний шахсларга якка турдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда йўловчи ташишга рухсат берилди.

Бироқ, ўтказилган кузатувлар натижасига кўра, берилган имкониятдан фойдаланмасдан қонуний йўловчи ташиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бунинг олдини олиш мақсадида вилоят транспорт бошқармаси автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими инспекторларига жойларга чиққан ҳолда қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, ноқонуний йўловчи ташишнинг оқибатлари ҳақида тушунча бериш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида ноқонуний йўловчи ташишга қарши олиб борилаётган қўшма рейдлар давомида мансаб ваколатини суистеъмол қилмаслик, ҳайдовчилар билан мулоқотга киришида одоб-ахлоқ доирасидан четга чиқмаслик лозимлиги таъкидланди.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати