Йўловчилар диққатига!

Ҳурматли йўловчилар! Самарқанд шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ҳамда йўл қурилиш (таъмирлаш) ишлари олиб борилаётганлиги сабабли баъзи кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати маълум бир муддатга чекланмоқда. Шу муносабат билан жамоат транспорти, яъни автобуслар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар, узоқ муддатли тўхталишлар содир бўлмоқда. Баъзи йўналишларда эса хизмат кўрсатувчи автобуслар сўнги бекатларга етиб бормасдан қайтиш ҳоллари кузатилмоқда. Айниқса, Сиёб бозори ҳудудида олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари туфайли келиб чиққан тирбандликлар сабабли Ипак йўли бозори (халқ тилида янги бозор) томон ҳаракатланувчи автобуслар ушбу ҳудуддан қайтишга мажбур бўлишмоқда. Ҳозирда автобусларнинг сўнги бекатга қадар ҳаракатланиши чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси барча йўловчилардан узр сўрайди.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати