Лицензиясиз йўловчи ташиш - қонунга хилоф!

Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автомобил ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари ва вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вилоят бўйича ноқонуний – лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга қарши “рейд” тадбирларини ўтказишмоқда.
Ўтказилган тадбирлар давомида ноқонуний фаолият олиб бораётган транспорт воситаси эгаларига тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, автотранспорт воситалари вақтинчалик жарима майдончасига қўйилмоқда. Биргина июнь ойининг 23 санасига қадар 169 та баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш учун судларга юборилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Ноқонуний фаолият олиб бориш қонун талабларига зид эканлигини унутманг!