Мақсад - хизмат сифатини ошириш

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси автомобил ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари томнидан жойларда йўловчиларга транспорт хизматини кўрсатаётган йўналишли ва йўналишсиз таксиларнинг бугунги кундаги аҳволини ўрганиш мақсадида олиб бораётган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Тадбирда транспорт воситаларининг техник ва санитар ҳолатига эътибор қаратилиши билан биргаликда лицензия варақаси, йўл варақаси ҳамда тиббий кўрикдан ўтганлиги ўрганилмоқда.
- “Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш вилоят комиссияси” томонидан қўйилган талабларга риоя қилмаган автокорхона ҳайдовчиларига нисбатан тушунтириш – тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, автотранспорт воситаларини техник соз ҳолатда бошқариш, йўловчилар қўпол муносабатда бўлмаслик лозимлиги тушунтирилаётир.