Навбатдаги матбуот анжумани ташкил қилинди.

31.05.2021

Вилоят Матбуот уйида журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда ўтган давр мобайнида аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Транспорт ҳузуридаги “Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш

 маркази  бошлиғи М.Абидов ва вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Каржавов, бошқарма бўлим бошлиқлари ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этди.

Матбуот анжуманида дастлаб вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Ж.Каржавов сўз олиб жамоат транспортининг хизмат сифатини оширишда амалга оширилаётган янгиликлар, кутилаётган натижалар, аҳолига қулай бўлган транспорт тизимини яратишда ишлаб чиқилаётган янги лойиҳа доирасида тўхтаб ўтди.

Жумладан, транспорт ва йўловчи оқимларини ўрганиш мақсадида Самарқанд шаҳри ва агломерация ҳудудида тадқиқот ўлчов ишларининг натижалари, катта йўловчи оқимлари бўлган нуқталар ва транспорт районлари, тадқиқотлар ўтказиш методологияси ишлаб чиқилганлиги ҳақида журналистларга батафсил маълумот берилди.

Белгиланган методология асосида транспорт районлари бўйича тақсимланган квоталар асосида 3000 киши орасида транспорт ижтимоий сўровлари ўтказилди.

Матбуот анжуманида журналистларга маълумотлар тақдим қилиш билан биргаликда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.