Йўналишсиз таксиларда йуловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарларига МУРОЖААТНОМА (такрорий)

Йўловчиларга йўналишсиз таксиларда йўловчи транспорти хизмати кўрсатиш сифати ва маданиятини, мамлакатимизнинг тобора ривожланиб бораётган туризм салоҳиятини ошириш мақсадида Сизни, Ўзбекистон Республикасида ҳаракатда бўлган қонун ҳужжатлари талабларини бажариш учун қуйидаги вазифаларни бажаришга ва доимий назоратга олишга вазифадор қиламан:
1.Моддий-техник базадаги техник ва тиббий кўрикдан ўтказиш пунктлари шароитларини тўлиқ ўрганиб, навбатчи механик ва тиббиёт ходимини барча асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш;
2.Автотранспорт воситаларини техник ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан синчковлик билан ўтказилишини, яъни:
-автотранспорт воситасининг техник созлиги, Вазирлар Мақкамасининг 139-сонли қарори талаблари асосида жиҳозланганлиги ва жиҳозларнинг тўлиқ ишлаши, ички ва ташқи томондан ювилганлиги;
-ҳайдовчиларнинг саломатлиги, алкоголь истеъмол қилмаганлиги, тоза озода кийинганлиги, соч-чоқолининг олинганлигига алоҳида эътибор қаратиш;
3.Ҳайдовчиларни ишга чиқаришдан олдин рейс олди йўриқномасидан ўтказилишини таъминлаш;
4.Йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатаётганда ҳайдовчиларнинг йўловчилар билан хушмуомалада бўлиши, сигарет, нос чекмаслиги, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилишини таъминлаш;
5.Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги 482-сонли қарори талабларини бажариш мақсадида ҳар-бир йўналишсиз таксиларнинг салонида йўловчиларга кўринадиган жойда корхонангизнинг ички сарф-харажатларидан келиб чиққан ҳолда йўловчи ташиш тарифи тўғрисидаги калькуляциянинг тасдиқланган нусхасининг бўлишини таъминлаш.
6.Ҳайдовчиларнинг шубҳали йўловчилар ёки буюмларни кўрганда дарҳол ташкилот ёки Ички Ишлар идораларига хабар беришини таъминлаш;
7.Йўловчиларни ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига раҳна солмаган холда белгиланган ва мумкин бўлган жойлардан йўловчиларни олиш ва туширишларини таъминлаш;
8.Ишга чиқишда хайдовчиларда транспорт воситасининг техник паспорти, йуловчи ташиш хукукини берувчи лицензия варакаси, йўл варақаси, мажбурий сугурта полиси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонлари бўлишини таъминлаш;
12.Йуловчилардан йўл ҳаққини олишда қайтимни тўлиқ ва фақат пул кўринишида қайтарилишини ҳамда чек берилишини таъминлаш;
Юқорида келтирилган вазифаларнинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда лицензия битимидаги шартлар бажарилмаган деб ҳисобланиб, корхонангизнинг бош лицензиясини тўхтатилиши ва бекор қилинишигача бўлган чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.