Шартнома орқали йўловчи ташиш билан шуғулланувчи шахслар учун йўналишсиз таксиларнинг ягона таниш белгилари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги “Aвтомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида жисмоний шахсларга йўловчи ташиш соҳасида бир қатор имтиёзлар берилиши билан биргаликда юридик шахсларга тегишли, фаолиятини шартнома орқали юритаётган йўналишсиз таксиларга енгилликлар яратилди. Хусусан, шартнома орқали (транспорт воситасининг рангини ўзгартирмасдан) йўловчи ташиш билан шуғулланувчи шахслар учун йўналишсиз таксиларнинг ягона таниш белгилари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланди.
Унга кўра, транспорт воситасининг ён қисмидаги сариқ рангли композициянинг ўлчамлари белгиланди. Сариқ рангли композиция транспорт воситасининг олд ёритиш чироғидан орқа чироқларига қадар узунликда, баландлиги - 20.0 см. бўлиши лозим.
Транспорт воситасининг олд эшигига қўлланиладиган қора квадратлардан иборат композиция ва “Т” ҳарфининг тасвири ва ўлчамлари (мм) қуйидагича белгиланди:
Шунингдек, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш, йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилган.