Ташувларда хизмат сифатини ошириш муҳим жиҳатлардан

14.06.2021

Ташувларда сифат даражасини кўтариш, автотранспорт воситаларини тўлиқ техник кўрикдан, ҳайдовчиларни малакали тиббий ходимлар кўригидан ўтказишда виждонан ёнадшиш талаб этилади. Ҳайдовчиларнинг муомала маданиятини ошириш, йўловчилар билан мулоқотга киришишда хушмуомала бўлиш лозим. Ҳар бир айтилаётган ортиқча сўз ёки ҳаракат муносабатни бузилишига сабаб бўлувчи омиллардан саналади.

 

Жамоат транспортида хизмат сифатини кўтариш, автотранспорт воситаларини белгиланган тартиб даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида вилоят транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан жойларда йўналишли такси (Дамас, Микроавтобус) лар фаолияти ўрганилмоқда. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқармаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Йўл варақаси, йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берувчи лицензия, йўналиш схемаси шулар жумласидандир.

Назорат тадбирлари давомида йўловчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг талаб ва таклифлари инобатга олинмоқда.