Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги авиақатновлар вақтинчалик қисқармоқда

Эпидемиологик вазият ёмонлашуви ортидан Туркия ҳукумати томонидан мамлакатда локдаун эълон қилинганлиги сабабли «Uzbekistan Airways» Туркияга бажариладиган қуйидаги рейсларни бекор қилади:
2021 - йил 14 - май кунидаги ҲЙ 273-274 Тошкент – Истанбул – Тошкент рейси;
2021 - йил 7, 10 ва 14 - май кунларидаги Самарқанд – Истанбул – Самарқанд рейси;
2021 - йил 1, 5, 8, 12, 15 - май кунларидаги Фарғона – Истанбул – Фарғона рейси;
2021 - йил 2, 9, 16 - май кунларидаги Урганч – Истанбул – Урганч рейси.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида кундузги ҲЙ 271-272 рейслар ўзгаришсиз бажарилади.